Бешариқда эҳтиёжманд оилаларга 315 млн сўмлик ёрдам кўрсатилди
Фарғона вилояти Бешариқ туманида эҳтижойманд 238 та оила туман кенгаш сессияси қарори билан камбағалликдан чиқарилди. Бу ҳақида вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бешариқ туманидаги 238 та оилада яшовчи 391 нафар фуқародан 380 тасининг бандлиги таъминланган. Шунингдек, оилаларга 315 миллион сўмдан зиёд ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, эҳтиёжманд оилада яшовчи фуқаро Д.Ҳамдамовага «Намуна» МФЙ Ҳапалак қишлоғида 2 хонали уй қуриб берилган.
Ушбу ишлар Бешариқ тумани 2 секторида давом эттирилаётганлиги хабарда қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада салкам 19 мингга яқин фуқаро ўзини ўзи иш билан таъминлагани маълум қилинган эди. Кейинчалик Фарғонада эҳтиёжмандларга ажратилган 1 миллион сўмлик ёрдам пуллари ўзига тўқ оилаларга тарқатилгани рад этилгани ҳақида хабар берилганди.