Бухорода жамоат транспорти қисман тиклангани ҳақидаги хабар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Бухоро шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати қисман тикланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёлғон бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати

Вилоятда жамоат транспорти ҳаракатланиши бўйича қарор Бухоро вилоятига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссияси томонидан қабул қилингандан сўнг бу ҳақда жамоатчиликка расмий маълумот берилади, дейилади хабарда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев карантин талаблариини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар