Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонларидаги тест саволлари соддалаштирилади

Халқаро пресс клубнинг 12 август, чоршанба кунги сессиясида Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги тест саволларининг осон ёки мураккаблиги тўғрисида берилган саволга жавоб берди.

Кадр: YouTube

Таъкидланишича, илгари тестлар 4 хил турда — содда саволлар, ўртача осон саволлар, мураккаброқ саволлар ва юқори мураккаблик даражасида белгиланган.

«Эндиликда содда саволлар 12 та, ўртача осон саволлар 12 та, 3-даражали мураккаброқ саволлар сони 6 та бўлди.

Юқори мураккаблик даражасидаги саволлар энди йўқ. Икки йилдан бери жуда мураккаб саволлар, яъни олимпиада иштирокчилари учун қўйиладиган саволлар бутунлай олиб ташланган», — дейди ДТМ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари усти очиқ стадионларда ўтказилиши маълум қилинганди. Шунингдек, кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан ҳам кейинга қолдирилиши мумкинлиги хабар қилинган.

Янгиликлар