Қўқонда божхона қонун ҳужжатларини бузгани сабаб қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

Қўқонда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузгани сабаб қидирувда бўлган шахс 11 август, сешанба куни қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИО ФМБ) жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисмида (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган З.Э.ни қўлга олди.

Аввалроқ Қувасойда фирибгарлик қилиб, терговдан яширинган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди. 

Янгиликлар