Қўқонда фирибгарлик содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс М.A. қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилишича, қўлга олинган шахс Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этган ва терговдан яширинган. Шу сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ (Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси) ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувга берилган.
Қайд этилишича, ушбу шахс Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ батальони ходимлари томонидан қўлган олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 22,5 миллион сўмдан зиёд заргарлик буюмларини ўғирлаган 2 нафар эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Кейинчалик Фарғонада велосипед ўғирлаган шахс қамоққа олингани маълум қилинганди.
Шунингдек, Қўқонда божхона қонун ҳужжатларини бузгани сабаб қидирувда бўлган шахс қўлга олинганди.