Қоракўлда «темир дафтар»га киритилган оилаларга қарийб 2 млрд сўм тарқатилди (фото)
Бухоро вилояти Қоракўл туманида «темир дафтар»га киритилган оилаларга 1 миллиард 871 миллион сўм маблағ тарқатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бир марталик ёрдам пуллари Қоракўл тумани «Полвонлар» МФЙ ҳудудида яшовчи 2 284 та оиланинг 8 505 нафар аъзоларига тарқатилган. Ушбу ҳудуд вилоятнинг 1 секторида жойлашган.
Қайд этилишича, ушбу ишларда туман ҳокими Шерали Саломов ҳам иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 3 минг қути бепул дори-дармон аҳолига етказиб берилгани маълум қилинган эди. Кейинчалик Бухорода битмаган уйида чайла қуриб яшаётган аёлга ёрдам берилгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Бухоро ҳокими ўринбосари эҳтиёжманд оилаларга 14,4 миллиард сўмлик моддий ёрдам берилишини маълум қилганди.