Самарқандда «Электрҳисоб» тизими сервер дастури ва 1154 қисқа рақамли Call-марказ фаолияти вақтинча тўхтатилади
Самарқандда «Электрҳисоб» автоматлаштирилган тизими сервер дастурида ва 1154 қисқа рақамли Call-марказ фаолиятида техник танаффус эълон қилинди. Бу ҳақда «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, «Электрҳисоб» автоматлаштирилган тизими сервер қурилмалари 12—13 август кунлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан янги қурилган маълумотларни қайта ишлаш маркази биносига кўчирилиши муносабати билан юқорида кўрсатилган саналарда дастур ишида ҳамда 1154 қисқа рақамли Call-марказ фаолиятида техник танаффус эълон қилинади.
Қайд этилишича, ушбу даврда Дастур имкониятлари, хусусан, АСКУЭ тизими орқали истеъмолчиларни автоматик тарзда тармоқдан ўчириш ва қайта улаш ҳамда 1154 қисқа рақамли Call-марказ фаолияти тўхтатилади.
Аввалроқ Самарқанд шаҳрининг қатор маҳаллаларида электр энергиясида узилиш бўлиши маълум қилинган.