Ўзбекистонда поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистонда 13 январь куни аномал совуқ сабаб поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилди.

Қайд этилишича, бу каби қарор йўловчи поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Шунинг учун бугун йўловчи поездларнинг жўнаш ҳамда манзилга етиб бориш вақтларида ўзгаришлар бўлади.

«Ҳар бир йўловчини ўз манзилига хавфсиз олиб борилишини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шуни инобатга олган ҳолда, ‘Ўзтемирйўлйўловчи’ АЖ раҳбарияти йўловчилардан, келиб чиққан бундай вазиятни тўғри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди», дейилади хабарда.

Янгиликлар