Ўзбекистонда қидирувга берилган эркак Истанбулда қўлга олинди

Ўзбекистонда қидирувда бўлган 35 ёшли эркак Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланган 1989 йилда туғилган Холмирза Ҳақбердиев Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган. У кеча, 12 март куни Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинган.

“Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади”, дейилади хабарда.

Янгиликлар