Россия Тожикистонга чегара учун 100 млн доллардан ортиқ маблағ ажратади

Россия ҳукумати Тожикистонга тожик-афғон чегарасида застава қуриш учун 100 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади.

Маълум қилинишича, Тожикистон парламенти аъзолари келишувни маъқуллаган, маблағ ёрдам тариқасида берилади. Ҳужжатни республика молия вазири тақдим этган. Унинг таъкидлашича, келишувдан кўзланган мақсад Тожикистон давлат чегараларини ҳимоя қилишни кучайтиришдан иборат.

Заставани тожик чегарачилари қўриқлайди, унинг қайси ҳудудда қурилишини ваколатли идоралар белгилайди. Ўз навбатида, АҚШ ҳам икки йтл давомида Тожикистонга ҳавфсизлик учун 60 миллион доллар ажратмоқчи.

Янгиликлар