Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво кузатилади

«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Келтирилишича, 14 май куни республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кучли шамол билан об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради. Ёмғир ёққанда кундузи ҳаво ҳарорати 20–23 даражагача пасаяди.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 13–14 май кунлари баъзи жойларда ёмғир кучли ёғади. Сел ва сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор.

15 май, якшанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 25–28 даражагача кўтарилади.

Янгиликлар