Ўзбекистондаги айрим мактабларда интернет тезлиги камида 100 Мбит/с бўлиши таъминланади

Ўзбекистондаги айрим мактабларда 2022–2023 ўқув йилидан бошлаб интернет тезлиги камида 100 Мбит/с бўлиши таъминланади.

Маълум қилинишича, Президентнинг «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Унга кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022–2023 ўқув йилидан бошлаб 400 нафаргача ўқувчиси бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан юқори бўлганларда камида 100 Мбит/с бўлишини таъминлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари умумий ўрта таълим муассасаларини юқори тезликдаги интернетга улаш учун зарур маблағларни ажратади.

Шунингдек, қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 1 августгақадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига умумий ўрта таълим муассасаларида маънан эскирган компьютер техникаси тўғрисида маълумотларни тақдим этиб боради.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йилдан бошлаб ҳар йилиХалқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида умумий ўрта таълим муассасаларини замонавий компьютерлар билан таъминлаш бўйича молиялаштириш манбаларини аниқлайди.

Янгиликлар