Самарқандда ҳайдовчиси ухлаб қолган «Nexia» бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 6 май куни ҳайдовчиси ухлаб қолган «Nexia-2» бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди.

Маълум бўлишича, воқеа туман ҳудудидан ўтган А-378 автомобиль йўлининг 22-километрида содир бўлган. Аниқланишича, сирдарёлик фуқаро «Nexia-2»автомобилида Самарқанд–Қарши йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолган ва бетон тўсиққа урилган.

Оқибатда машина ағдарилиб, ёнғин содир бўлган. Келтирилишича, машнадаги 4 киши ёнғин сабаб ҳалок бўлган. Ҳайдовчи шифохонага ётқизилган.

 

Янгиликлар