Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 13 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 837 (+183) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг

  • 113 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 31 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 11 нафари Наманган вилоятида
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 9 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 25 659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоиз) соғайган. Ҳозирда 6965 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1375 нафари оғир, 410 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган эркак вафот этгани хабар қилинганди. Маълум қилинишича, вафот этган эркак М.М. Шайхонтоҳур туманида яшаган.

Янгиликлар