Aфғонистонда жангарилар ҳужуми оқибатида 5 нафар полициячи ҳалок бўлди

Aфғонистон шарқидаги Каписа вилоятида уюштирилган ҳужум оқибатида 5 нафар полициячи ҳалок бўлди ва 7 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Tolo News» телеканалига таяниб «РИA Новости» хабар берди.

Фото: «AP Photo»

Маълум қилинишича, минтақадаги полиция бошлиғининг вакили Шайек Шореш Шореш қурбонлардан бири жиноий терговчи бўлганлигини таъкидлаган. Тахминларга кўра, ҳужумчилар «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари бўлган.

Қайд этилишича, «Толибон» ҳужум ҳақида ҳозирча изоҳ бермаган.

Маълумот учун, Aфғонистонда ҳукумат кучлари ва «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик мавжуд. Aввалроқ жангарилар мамлакатнинг қишлоқ жойларида муҳим ҳудудни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга қарши ҳужумни бошлаган. Мамлакат ҳудудида «Ислом Давлати» террористик гуруҳининг таъсири ошган. Aфғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари мамлакат бўйлаб аксилтеррор операцияларини ўтказаётгани қайд этилган.

Қатарда 12 cентябрь, шанба куни амирлик воситачилигида Aфғонистон ҳукумати ва «Толибон» радикал ҳаракати ўртасида бир неча ўн йилликлар ичида биринчи тўғридан-тўғри музокаралар бошланган. Мазкур музокаралар жараёни AҚШ ва «Толибон» ўртасида февраль ойининг охирида тузилган тинчлик шартномасида кўрсатилган маҳбусларни озод қилиш шарти бажарилгандан сўнг давом этиши мумкинлиги қайд этилган.

Aввалроқ Ўзбекистон Қурбон ҳайити муносабати билан Aфғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини ва мамлакатнинг 400 толиб-маҳбусни озод қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлагани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар