Миллатлараро муносабатлар қўмитаси биноси 35,4 млрд сўмга реконструкция қилинади

Миллатлараро муносабатлар қўмитаси биноси 35,4 млрд сўмга реконструкция қилинади.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносини реконструкция қилиш лойиҳаси 35,4 млрд сўмга баҳоланмоқда. Бунга Davletovuz Telegram канали эътибор қаратди.

Тендерда «Трест-12» ва Discover Invest қатнашди. 8 сентябрь куни 35,41 млрд сўм (рақобатчисидан 157,1 млн сўм кам) ва 214 кунлик муддат («Трест-12»да – 250 кун) таклиф қилган Discover Invest компанияси ғолиб бўлди.

Discover Invest 2008 йил сентябрида рўйхатга олинган бўлиб, унинг 67 фоизи Исмоил Исроилов, 33 фоизи эса Абдурасул Зоҳидовга тегишли. Исмоил Исроилов илгари Akfa Engineering and Management компанияси директори ва директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

Янгиликлар