Шавкат Мирзиёев Урганчда қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди — фото

Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, бу ерда ҳар бири 54 квартирали тўртта 9 қаватли турар жой қурилмоқда. Монолит усулида, энергиятежамкор қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда бунёд этилмоқда. Хонадонлар тайёр ҳолда топширилади. Яқин ойларда бу ерга аҳоли кўчиб келиб, ҳудуд замонавий мавзелардан бирига айланади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари уйнинг шоурумини кириб кўрган. Мебеллар, муҳандислик тармоқларининг сифатига эътибор қаратган. Кўп қаватли уйларга малакали хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу ерда Хоразмда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари, хусусан, Урганч шаҳридаги «Binary» халқаро университети учун янги бино барпо этиш, автомобиль йўлларини таъмирлаш, кўприк қуриш, коммунал хизматларни яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилган.

Шу билан Президентнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланган.