Молия вазирига ўринбосар тайинланди

Президент Қарорига асосан Гулнора Хашимовна Рахимова Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Гулнора Рахимова меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Миллий Университети Ўқув бўлими I тоифали муҳандиси лавозимида бошлаган.

Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўқув маркази Давлат бюджетининг ғазна ижроси кафедраси катта ўқитувчиси, 2017-2019 йилларда кафедра мудири бўлиб ишлаган.

Қайд этилишича, Молия вазирлиги ғазначилиги Давлат харидларини бошқариш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги Давлат харидлари департаменти директори сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар, Гулнора Рахимова Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари — Давлат харидлари департаменти директори бўлган.

Янгиликлар