Оҳангаронда «Ваз 2107» пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди

Оҳангаронда «Ваз 2107» русумли автомобиль пиёдани уриб юбориши оқибатида пиёда вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Хабарга кўра, 14 cентябрь, душанба куни соат 07:20 да Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган йўлнинг 165-километрида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган М.П. «Ваз 2107» русумли автомобилни Aнгрен—Оҳангарон йўналишида бошқариб кетаётиб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган 50—55 ёш атрофидаги эркак кишини уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Оқибатда шахси номаълум пиёда оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Булунғурда йўл ўртасида маст ҳолда ётган 20 ёшли йигит «Nexia» босиб кетиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар