Ўн ой давомида 300 мингга яқин хизмат кўрсатилган Қаршидаги Давлат хизматлари маркази — суратларда

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Давлат хизматлари маркази фаолиятини бошлаганига 10 ой бўлган. Президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь, пайшанба куни вилоятга ташрифи давомида ушбу марказни бориб кўрган ва шароитлар билан танишиб, хизматлар кўлами билан қизиққан. «Tez News» фотомухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров марказ фаолияти ҳақида маълумот берувчи фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, Давлат хизматлари марказида 140 турдаги хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган. 2020 йил февралда фойдаланишга топширилган ушбу муассасада шу пайтга қадар 300 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилган. Шундан 2 мингга яқини филиаллар орқали, мингга яқини эса сайёр тарзда амалга оширилган. Марказ биносида Президент Халқ қабулхонаси ва бош вазир қабулхонаси ҳам жойлашган.

Фото: «Tez News»

Президент марказга ташрифи давомида бу ердаги шароитлар билан танишиб, хизматлар кўлами билан қизиққан. Одамлар талабидан келиб чиқиб, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, маҳаллалар билан онлайн боғланиб, аҳолига қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берган. Бундай марказларда кўрсатилаётган хизматлардан одамларнинг хабардорлигини ошириб, кенг фойдаланишга ўргатиш муҳимлигини таъкидлаган.

Фото: «Tez News»

«Марказда 45 та операторга жой ажратилган. Шунингдек, аҳолига 20 дан ортиқ пулли хизматлар, яъни давлат хизматларидан ташқари бошқа хизмат турлари ҳам кўрсатилади. Бу ернинг бошқа марказлардан қулайлигини айтадиган бўлсам, аҳоли учун нотариус, тижорат банклари кассалари, банкоматлар ҳам ўрин олган. Бу нима беради? Тадбиркор янги корхона очяпти, ўзининг бизнесини рўйхатдан ўтказяпти. Шу ернинг ўзида унинг учун банк хисобини очиш имкони бўлади. Ёки қайсидир бизнес ҳамкори тўғрисида маълумот олиши ҳам мумкин. Яна бир жиҳати шундаки, бу ерда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус планшетлар ўрнатилган. Унда сурдо таржимон онлайн тарзда хизмат кўрсатади.

Фото: «Tez News»

Бу ерда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаклари ҳам ташкил этилган. Келган фуқаро навбат кутиб ўтирмай, интернет тармоғига уланган компьютери бор бурчаклар орқали ўзига керакли ёрдамни олиши мумкин. Буни ёнимиздаги IT-технопаркдаги кўнгилли ёшларимиз ўргатади. Шу билан бирга, фуқаро ўзининг оиласига, таниш-билишларига бориб ўргатади. Мақсадимиз мана шундай тизим орқали онлайн хизмат олишни халқ орасида тарғиб қилиш», — дейди Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев.

Унинг айтишича, марказда фуқаролар навбат кутиб турганда, овқатланмоқчи бўлганда ёки китоб ўқиш истаги бўлганида булар учун ҳам барча шароитлар яратилган. Шунингдек, ёш оналар фарзандлари билан келадиган бўлса, болалар майдончаси ҳам ташкил этилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: «Tez News»

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Аввалроқ Қаршида Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси очилгани ҳақида хабар берилганди. Шавкат Мирзиёев ушбу муассаса билан танишган ҳамда хусусийлаштириш қўшимча қиймат ва ишчи жойлар яратадиган муҳим масала эканлигини айтган. Ҳар бир объектнинг эгасини топиб, ишни йўлга қўйиб юбориш кераклигини, бу эса тадбиркорга имконият, маҳаллий бюджетга эса тушум келтиришини таъкидлаган.