Ўзбекистонда 15 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

15 февраль куни Ўзбекистонда илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: Asr.uz

Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 15-20 даража, жанубда 20-25 даражагача исийди.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кун давомида 18-20 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10 даража атрофида бўлади.

Янгиликлар