Ўзбекистонда 2020 йилда Омбудсманга маҳкумлар томонидан қанча мурожаат келиб тушгани очиқланди

2020 йилда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га маҳкумлар томонидан қанча мурожаат келиб тушгани очиқланди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.

Фото: news.mail.ru

Айтилишича, маҳкумлар томонидан Омбудсманга 2010 йилда 49 та, 2019 йилда 1314 та, 2020 йилда 1563 та мурожаат келиб тушган.

Шунингдек, 2020 йилда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турлари қўлланганлиги масаласида маҳкумлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан 184 та мурожаат келиб тушган.

Янгиликлар