Германия банки Ўзбекистоннинг икки банкига 192,5 миллион доллар маблағ ажратди
Германиянинг Deutsche Bank’и Ўзбекистоннинг банкларига 192,5 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Германия молия институти веб-сайтида хабар берилди.
Хабарга кўра, германиялик шерик синдикатланган кредит ташкилотчиси сифатида Deutsche Bank’и Ўзбекистоннинг иккита банкига — Халқ банки 102,5 миллион доллар ва Асака банкига 90 миллион доллар жами 192,5 миллион доллар ажратди.
«Сўнгги сиёсий ва бозорга йўналтирилган ислоҳотлар Ўзбекистонни халқаро инвесторлар ҳамжамияти, шу жумладан, Deutsche Bank’ининг бир қатор институционал мижозлари учун қатъий жозибадор қилди», — дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, Deutsche Bank’и ушбу битимларни синдикатланган кредит бўйича бош ташкилотчи сифатида иштирок этиб ёпган.