Ўзбекистонда яна 173 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 15 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 701 (+173) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг

  • 147 нафари Тошкент вилоятида;
  • 26 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар 1382 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 30 043 нафарга етди. Ҳозирда 4432 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрмоқда.

Aввалроқ Ўзбекистонда яна 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар