Мутахассис: «Ўзбекистондан Россияга мунтазам қатновларнинг йўқлиги чартер рейслардан бизнес қилиняпти дегани эмас» (видео)

«Atlanta Air» компанияси бош менежери Алишер Уралов «Tez News»га берган интервьюсида Ўзбекистондан Россияга мунтазам қатновлар нега тикланмаганига тўхталиб ўтди.

https://youtu.be/WdBhcPWOE9A?t=124

Алишер Ураловнинг таъкидлашича, Ўзбекистондан Россияга мунтазам рейсларнинг йўқлиги чартер рейслардан бизнес қилиняпти дегани эмас.

«Балки, ростдан ҳам шундай фикрлар бўлаётгандир. Республика махсус комиссияси томонидан Россия билан рейсларни тиклаш ишлари ҳали йўлга қўйилмаган. Россияга мунтазам рейслар йўлга қўйилмасдан, фақатгина чартер рейслар амалга оширилаётгани бундан катта бизнес қилиняпти ёки кимдир даромад кўряпти, дегани эмас», — деди Алишер Уралов.

Кадр: YouTube

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, яқин кунларда Россия ҳам Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш учун тайёрлигини маълум қилади.

«Кўриб турганингиздек, Россия Федерацияси 15 августдан бошлаб фақатгина 10 та давлат учун ўз чегараларини очди. Уларнинг ичида МДҲ давлатларидан бирортаси ўрин олмаган. Яхши янгиликлардан хабардор бўлиб турибмиз.

Айтишларича, яқин кунларда Россия ҳам Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш учун тайёрлигини маълум қилади», — дея таъкидлади Уралов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 4 сентябрдан 5 та йўналиш бўйича халқаро авиақатновларни қайта тиклашини маълум қилди. Улар орасида Махсус комиссия томонидан «яшил» тоифада келтирилган Жанубий Корея йўқ.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини 31 августдан 30 сентябргача хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати эълон қилинди. Унда энг кўп амалга ошириладиган чартер рейс Ўзбекистондан мунтазам қатновлар тикланмаган Россия томон эканини кўриш мумкин.

Янгиликлар