Россиянинг «Спутник V» вакцинаси COVID-19’нинг оғир формасига қарши 100 фоиз самарадорлик кўрсатди

Россиянинг «Спутник V» вакцинаси самарадорлиги COVID-19’нинг оғир ҳолатларига қарши 100 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: Виктор Толочко

Маълум қилинишича, ушбу хулоса клиник тадқиқотнинг III босқичидаги сўнгги таҳлилларга асосланиб айтилган. Препаратнинг самарадорлиги эмлаш ёки плацебо биринчи компоненти киритилгандан кейин уч ҳафта ўтгач, 22 714 нафар кўнгилли орасида баҳоланган.
«Плацебо гуруҳидаги коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари орасида касалликнинг 20 та оғир ҳолати қайд этилган, вакцинани олган гуруҳда касалликнинг оғир ҳолатлари қайд этилмаган», дейилади хабарда.

Гамалея институтининг тадқиқот гуруҳи олинган маълумотларни етакчи халқаро эксперт журналларидан бирида эълон қилмоқчи. Институт раҳбари Александр Гинтсбургнинг таъкидлашича, «‘Спутник V’ вакцинаси III босқич клиник синовларида кўрсатган натижалар унинг юқори самарадорлиги ва соғлиқ учун тўлиқ хавфсизлигини ишонч билан тасдиқлашга имкон беради».

Аввалроқ Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Спутник V» вакцинасининг нархини эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди. «Унинг 2 та компоненти 1942 рубль туради. Бешта икки компонентли тўпламларнинг нархи 9710 рубль этиб белгиланди», — деган соғлиқни сақлаш вазири Алексей Кузнецов.