Ўзбекистонда бир кунда коронавирусга чалинганлар 900 кишидан ошди

Ўзбекистонда 15 январь куни 912 нафар кишида коронавирус аниқланди.

Маълум қилинишича, умумий касалланганлар 205 минг 85 нафарга етган. Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 18 нафари Қорақалпоғистонда;
  • 24 нафари Андижон вилоятида;
  • 24 нафари Бухоро вилоятида;
  • 51 нафари Жиззах вилоятида;
  • 15 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 7 нафари Навоий вилоятида;
  • 31 нафари Наманган вилоятида;
  • 49 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 25 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 12 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 25 нафари Фарғона вилоятида;
  • 38 нафари Хоразм вилоятида;
  • 137 нафари Тошкент вилоятида;
  • 456 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 15 январь мобайнида:

  • Қорақалпоғистонда 10 нафар;
  • Бухоро вилоятида 6 нафар;
  • Жиззах вилоятида 26 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 11 нафар;
  • Навоий вилоятида 4 нафар;
  • Наманган вилоятида 19 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 13 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 12 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 3 нафар;
  • Фарғона вилоятида 14 нафар;
  • Хоразм вилоятида 29 нафар;
  • Тошкент вилоятида 143 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 172 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 198 минг 745 (+462) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1515 нафарни ташкил қилди.