Тошкентда КIA K5 мудҳиш ЙТҲга учраб, ёниб кетди

Пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида йўлдаги яхмалак сабаб мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Унда КIA K5 русумидаги автомобиль аввал ағдарилган, сўнг ёниб кетган.

Ҳодиса 16 январга ўтар кечаси соат 00:20 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчасида содир бўлган.

Қайд этилишича, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Р. КIA K5 русумли транспорт воситасини йўл қатлами музлаганини ҳисобга олмасдан бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетиши оқибатида автоуловда ёнғин чиқиб, ёниб кетган.

ЙТҲда тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Янгиликлар