Украинага урушдан кейин тикланиш учун €450 млрд.дан ортиқ пул керак бўлади

Еврокомиссияда маълум қилишларича, Россия билан урушдан сўнг Украинанинг тикланишига €452,8 млрд. пул керак бўлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«2023-йилнинг 31-декабрь ҳолатига кўра, Украинани кейинги ўн йил мобайнида реконструкция қилиш ва тиклаш учун бир йил олдин баҳолангани каби $411 млрд. (€383 млрд) эмас, умумий қийматда $486 млрд. пул маблағлари талаб этилади», – дейилмоқда хабарда.

2024-йилнинг ўзида мамлакат биринчи навбатда реконструкция қилиши лозим бўлган объектлар учун $15 млрд. маблағ талаб этилади. Бу нафақат миллий, балки маҳаллий аҳамиятдаги реконструкция ишларини, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, турар-жой бинолари, инфратузилма ва хизматлар, энергетика ва транспортни тиклашни кўзда тутади.

10 йил учун ҳисобланган умумий харажатлар замонавий, паст углеродли, инклюзив ва иқлимий турғун келажакни тиклаш учун зарур чораларни ўз ичига олади.

Янгиликлар