Жиззахда бетон тўсиққа урилган юк машинаси ёниб кетди

Жиззах вилоятида юк автомобили билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 16 март куни соат 10:30 лар атрофида Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 983-километрида юк автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни қарама-қарши оқимини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этиш чоралари кўрилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.

Янгиликлар