Наманганда ўқишга киритиб қўйишини айтиб, салкам 2 минг доллар талаб қилган университет ўқитувчиси қўлга олинди

Наманган вилояти Уйчи туманида ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1800 доллар талаб қилган Наманган давлат университети ўқитувчиси жиноят устида қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Tez News»га хабар қилди.

Хабарга кўра, бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Маълум бўлишича, тадбир давомида Наманган давлат университети ўқитувчиси A.С. фуқаро P.ни университетнинг Педагогика ва психология йўналиши бўйича танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1800 доллар беришни талаб қилиб, олдиндан 800 долларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан аввал Қаршида 7 минг доллар эвазига ОТМга киритиб кўйишни ваъда қилган ўқитувчи қўлга тушгани ҳамда Қўқон давлат педагогика институтига киритишни айтиб, фуқародан 3 минг доллар пора олган олийгоҳ ходимлари ушлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар