Бухородаги туман тиббиёт бирлашмаларида коронавирусга қарши кураш доирасида 100 тадан қўшимча ўрин-жой ташкилланади

Бухоро вилоятида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида 100 тадан қўшимча ўрин-жой ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлик матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлик матбуот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров шу масалада кўрилаётган тайёргарлик ишларининг бориши билан танишиш мақсадида 15 сентябрь куни бир қатор туманларга борган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлик матбуот хизмати

Бухоро туманида захира ўринларини шакллантириш мақсадида «Бунёдкор» болалар оромгоҳи режалаштирилган. Оромгоҳнинг танланган икки қаватдан иборат биносида жиҳозлаш, ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлик матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлик матбуот хизмати

Вобкент туманида COVID-19’га қарши кураш доирасида педагогика коллежи ётоқхонасида захира ўринлари яратиш кўзда тутилган. Бироқ туман мутасаддилари бу жойда баъзи муаммолар борлигини маълум қилган. Хусусан, бинонинг канализация тармоғи носозлиги, кислород нуқталарини ўрнатиш билан боғлиқ мураккабликлар юзага келаётганлигини айтган. Ушбу масалалар шу ернинг ўзида тегишли соҳа масъуллари иштирокида кенг муҳокама қилиниб, вазифалар белгилаб олинган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлик матбуот хизмати

Шунингдек, Фарҳод Умаров вилоят прокурори ҳамроҳлигида Когон туманида собиқ маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ётоқхонасида шакллантирилаётган захира ўринларини ҳам бориб кўрган. Вилоят ҳокимлиги доирасида ҳал қилинадиган масалаларни ўз зиммасига олган ҳолда палаталарга уланиш учун керакли тиббий-коммуникация тармоқларини тортиш вазифасини туман раҳбарларига топширган. Берилган топшириқ ва вазифалар ижроси бўйича қайта ўрганиш ўтказилиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Самарқанд ҳокими Эркин Турдимов Олимпия захираларини тайёрлаш мажмуасида тақсимлаш маркази ташкил этилганини маълум қилганди.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида 4 та саралаш ва тақсимлаш марказида 1843 та ўрин бўш қолгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Шуҳрат Ғаниев «Само» спорт мажмуасидаги тақсимлаш марказида тиббий жиҳозларни ўрнатиш жараёни билан танишган.

Янгиликлар