Украинада рус тилидан фойдаланиш қонунан чекланди

Украинада рус тилидан фойдаланиш қонунан чекланди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: РИА Новости

Маълум қилинишича, «Украина тилининг давлат тили сифатида ишлашини таъминлаш тўғрисида»ги қонуннинг жорий йил 16 январда кучга кирган тегишли моддаси талабларига биноан, Украинада супермаркет, ресторан, кафе, спорт клублари, сартарошхона ва бошқа хизмат кўрсатиш муассасалари ишчилари ташриф буюрувчиларга фақат украин тилида хизмат кўрсатишлари шарт.

Қонун талабларига кўра, муассасалар ходимлари меҳмон билан украин тилида суҳбат бошлаши керак. Фақат ташриф буюрувчининг илтимосига биноан суҳбатдошга қулай бўлган тилга ўтилиши мумкин. Шунингдек, украин тилида мижозларга товар ва хизматлар тўғрисида маълумот берилиши лозим бўлади. Менюлар ва бошқа ёзма маълумотлар бошқа тилларда такрорланиши мумкин.

Маълумот учун, Ушбу қоидага риоя қилинмаганлик учун муассасалар эгаларига жарималар қўлланилади.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Украинага бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар