Ўзбекистонда бир кунда ҳар бир пунктда 70 киши коронавирусга қарши эмлананиши маълум қилинди
Ўзбекистон аҳолиси бир кунда ҳар бир пунктда 70 кишидан коронавирусга қарши эмлананиши эълон қилинди. Бу ҳақда 17 февраль куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.
Хабарга кўра, вакциналарнинг республикага олиб келинган миқдоридан келиб чиқиб, аҳолининг катта миқдорда тўпланиб қолишига йўл қўймасдан, эмланишга келган аҳоли орасида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда, ҳозирча ҳар битта эмлаш пунктида бир кунда эмланадиган аҳоли сони 70 нафаргача деб белгиланган.
Қайд этилишича, коронавирусга қарши эмланган шахслар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан, эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида, кейинчалик 3 кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам суриштириб борилади, уларнинг соғлиғи кўздан кечирилади.
Шунингдек, марказдан ва аҳоли яшаш пунктларидан узоқда жойлашган ҳудудлар аҳолисини коронавирусга қарши эмлашни амалга ошириш мақсадида аҳолини бориши қулай, яқин бўлган оилавий шифокор пункти филиалларида ҳам вақтинчалик эмлаш пунктлари ташкил қилиниб, ҳаракатдаги бригада-врач, вакцинатор ва дублёрлардан иборат гуруҳлар фаолияти ташкил этилиб, улар зарур автотранспорт воситалари билан таьминланади.