Андижонда 18 август куни қисқа муддатли ёмғир ёғади

«Ўзгидромет» 18 август куни Андижон вилоятида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Фото: «Novotours Silk Road»

Унга кўра, ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 19—24 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар