Бухорода Халқ депутатлари вилоят кенгашининг ўн иккинчи сессияси иш бошлади (фото)

Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг ўн иккинчи сессияси 17 август, душанба куни ўз ишини бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, сессияда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Нарзиев карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан вилоят аҳолисига мурожаатини ўқиб эшиттирган.

Илҳом Нарзиев.
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, сессияда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Aшур Тўхтаев мавжуд эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берган.

Aшур Тўхтаев.
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Бухорода эҳтиёжманд оилаларга 14,4 миллиард сўмлик моддий ёрдам берилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, вилоятда 3 минг қути дори-дармон аҳолига етказиб берилгани хабар қилинган.

Янгиликлар