Фоторепортаж: Наманганда марказий кўчалар бўйлаб автоҳалокатга учраган автомобиллар айлантирилди
Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Наманган шаҳри кўчаларида ҳайдовчиларни огоҳлик ва ҳушёрликка чорловчи тарғибот автокарвони ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Эвакуаторларга автоҳалокатга учраган енгил автомобиллар ортилган. Уларнинг ён томонига йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга ундовчи чақирувлар ёзилган.
Тадбир давомида овоз кучайтиргичлар ёрдамида аҳолига йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини тарғиб қилувчи чорловлар эшиттирилган ва фуқароларга ИИБ ходимлари томонидан буклетлар тарқатилган.
Аввалроқ Наманганда бир куннинг ўзида 2 та ЙТҲ содир бўлгани ва қурбонлар орасида 1 ёшли бола борлиги хабар қилинган эди.