Марғилонда «Ваз-2103» ва «Damas» автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 10 август куни «Ваз-2103» ва «Damas» автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Марғилон шаҳрида 10 август куни фуқаро А.И. бошқарувидаги «Ваз-2103» русумли автомашинасини Ал-Фарғоний ва Б.Марғилоний кўчалари кесишган чорраҳада бошқариб кетаётиб, А.А. бошқарувидаги «Damas» русумли автомашинасига урилиб кетган.
Оқибатда «Damas» автомашинасида бўлган йўловчи Қ.Х. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинган эди.