Ўзбекистонда яна 607 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди

Ўзбекистонда 17 август соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 607 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, беморларнинг

  • 392 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 186 нафари Тошкент вилоятида;
  • 7 нафари Андижон вилоятида;
  • 7 нафари Навоий вилоятида;
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 5 нафари Наманган вилоятида;
  • 4 нафари Хоразм вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 31 580 (+607) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган. Мамлакатда 4 109 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар