Пастдарғомда мактаб битирувчилари «уста-шогирд» асосида иш билан таъминланди (видео)

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида мактаб битирувчилари «уста-шогирд» анъаналари асосида иш билан таъминланмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.

Хабарда айтилишича, тумандаги янги ташкил қилинган 126-мактабни 26 нафар 11-синф ўқувчиси битирган. Мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ёрдамида маҳалладаги уста-ҳунармандлар рўйхати шакллантирилиб, ёзги таътил вақтида битирувчиларнинг қизиқишига кўра уларга шогирд тушишида амалий ёрдам берилган.

Маҳалладаги тикувчи, дурадгор ва ром ясовчи усталар ўқитувчиларнинг тавсиясига кўра ўқувчиларни шогирдликка олган.

Аввалроқ Бухорода 50 нафар хотин-қиз иш билан таъминлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар