«Nest One» савдо офисида янги йил эртаги

Янги йил байрамлари арафасида «Nest One» савдо офиси ҳақиқий янги йил эртагига айланди. Энди мамлакатнинг биринчи осмонўпар бинонинг савдо офисида сиз классик, жазз, миллий талқиндаги севимли янги йил қўшиқларини жонли ижросини тинглашингиз, шунингдек, муаллифлик хушбўй глинтвейндан татиб кўришингиз ҳамда фотоҳудудларда эсталик суратларга тушишингиз мумкин.

«Nest One» ўзида жонли мусиқа оқшоми анъанавий тарзда қишки таътилга ҳамроҳ бўлган классик янги йил куйлари ва жаҳон хитларини ягона мусиқий дастурда бирлаштирди. Мусиқий оқшомни пианиночи, орган чолғуси созандаси ва халқаро мукофотлар лауреати — Бобур Мирсаидов очди. Классик фортепиано мусиқасидан баҳраманд бўлишни истаганлар учун виртуоз пианиночи бир нечта таниқли асарларни ижро этди.

«Jazzirama» жаз квартети талқинидаги таниқли Рождество оҳанглари ҳақиқий байрам ҳиссини тухфа этди. Созандалар бетакрор жаз импровизацияси ва таниқли куйлар — «Jingle Bell Rock» дан ABBA’нинг «Happy New Year» лирик хитига қадар уйғунлаштирилган янги йил дастурини тақдим этдилар.

Дастурнинг сўнгги қисмидаги таниқли опера қўшиқчиси Василина Дарнинг чиқишини меҳмонлар гулдурос қарсаклар билан эътироф этдилар ва уни саҳнадан қўйиб юборишни ҳеч ҳам истамадилар.

Россиянинг «Мосигра» компанияси кичкинтой меҳмонларнинг кайфиятини яхшилаш учун маъсул бўлдилар ва вақтни фойдали ҳамда хушчақчақлик билан ўтказишни истаган барча болалар учун стол усти ўйинларининг кенг танловини тақдим этдилар.

Мусиқий дастур сўнгида, меҳмонлар савдо офисининг шинам залида қолдилар ва ёқимли оқшомни бир пиёла иссиқ чой ичиб якунладилар, янги йил фото ҳудудларида эса, эсталик учун суратларга тушдилар.
Шунингдек, эслатиб ўтамиз «Nest One» жамоаси янги йил арафасида ўз мижозларига бир вақтнинг ўзида бир эмас, балки бир нечта совғалар тайёрлаган.
Энди мамлакатнинг биринчи осмонўпар биносида квартира сотиб олиш янада осонлашди, сиз 10 йилгача ипотека кредити расмийлаштиришингиз мумкин.

Агар сиз узоқ вақтдан бери оилавий архивингизни Янги йилга бағишланган чиройли фотосессиядан олинган фотосуратлар билан тўлдиришни орзу қилган бўлсангиз, у ҳолда «Nest One» жамоаси ўз номидан мижозлар учун совға тариқасида кўргазма залига профессионал фотографни суратга олиш учун таклиф қилди. Осмонўпар бинонинг асосий янги йил совғаси — бу унда истиқомат қилувчи аҳоли учун самимий ғамхўрликдан иборатдир. Янги йил олдидан ҳар қандай кўчмас мулкни сотиб олаётганда, компания бир йил давомида оиланинг тўрт аъзоси учун тиббий суғурталашни совға қилади. «Nest One» офисидаги қулай тантанали оқшомлар — бу, шунингдек, осмонўпар бинода кўчмас мулк сотиб олиш бўйича барча саволларингиз бўйича шахсий маслаҳат олиш учун ажойиб имкониятдир.

«Nest One» да янги йил кайфиятини ҳис этиш учун ташриф буюринг — бу ерда сизни доимо зўр қувонч билан кутиб оладилар!
Барча маълумотлар ушбу рақам орқали: 71 200 2288
Манзил: МДЦ Tashkent City, «Nest One» савдо офиси

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар