Чиноздаги кўп миллатли Эшонобод қишлоғида Қозоғистон делегацияси меҳмон бўлди — фото

Тошкент вилояти Чиноз туманида 18 январь, душанба куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти акими Умирзақ Шукеев бошчилигидаги делегация тумандаги Эшонобод қишлоғида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва янги қурилган обьектлар билан танишди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: «Tez News»

Ўзбекистонда Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган «Обод қишлоқ» дастури натижасида янги қиёфага кирган юзлаб маҳалла ва қишлоқлар қаторидан Эшонобод қишлоғи ҳам жой олган бўлиб, қишлоқ Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳридан 80 километр, Чиноз тумани марказидан 20 километр олисда, қўшни давлат — Қозоғистон билан чегара ҳудудда жойлашган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, Эшонободга 18 январь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти акими Умирзақ Шукеев бошчилигидаги делегация ташриф буюрган. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда турли вазирлик ва идоралар вакиллари, Тошкент вилояти ҳокими, Чиноз тумани масъуллари ва ҳудуд фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган. Қишлоқ марказида ташкил этилган тантаналарда қишлоқдаги кўп миллатли аҳолининг аҳил-иноқ, тотув-ҳамжиҳат муҳитини кўриш мумкин ва меҳмонларга ўзбек, қозоқ, тожик, рус ва татар миллатларининг урф-одатлари, рақслари ва миллий таомлари намойиш этилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

«Амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари туфайли бу ерда яшаётган қарийб 3 минг нафардан зиёд аҳоли ҳаётида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Қишлоқда 2020 йилда қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Хусусан, марказимизда фуқаролар билан ишлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича ‘Обод ва хавфсиз маҳалла’ ҳамда ‘Маҳалла раиси – ислоҳотчи’ тамойиллари асосида янги тизим самарали жорий этилди», — дейди маҳалла раиси Жонпўлат Акмалов.

Шунингдек, қишлоқ марказида кутубхона ва мутолаа зали, тумандаги Халқ қабулхонаси, Давлат хизматлари марказининг шохобчалари, 3-сектор штаби, тиббиёт пункти, банк филиали каби одамларга хизмат қиладиган объектлар ташкил этилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, қишлоқда янги барпо этилган 200 ўринли маданият саройида машғулотларни бошлаб юборган эшонободлик санъатсевар ёшлар меҳмонларни ўзларининг ижод намуналари билан кутиб олган. Ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, дам олиш шароитларини яхшилаш учун «Китобхонлар боғи» барпо этилган. Бу хиёбон Ўзбекистон ва жаҳондаги энг нодир меъморий обидаларнинг ихчам макетларини ўзида мужассам этган.

Бундан ташқари, аҳолини, айниқса, хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида замонавий тикув корхоналари қурилган, унда икки сменада 500 нафар хотин-қиз ишлайди. Шу ерда хотин-қизларга тикиш-бичиш сир-асрорини ўргатувчи 200 ўринли замонавий ўқув маркази ҳам иш бошлаган. Корхона ойига 6 минг дона кийим-кечак тайёрлаш қувватига эга.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

«Миқёс ва мазмун жиҳатидан ниҳоятда кенг кўламга эга бўлган ‘Обод қишлоқ’ дастури туфайли Эшонобод қишлоғида истиқомат қилаётган қарийб 3,5 минг аҳоли ҳаётида мўъжизага тенг ўзгаришлар юз берди. Пандемия туфайли дунёнинг энг етакчи давлатларидаги каби мамлакатимиз олдида пайдо бўлган мураккаб муаммо ва қийинчиликлар, дуч келинган турли синовларга қарамасдан, катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди ва Эшонобод  бамисоли мўъжаз шаҳарчага айланди», — деди Чиноз тумани ҳокими Акмалхон Мадиев.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Маълумот ўрнида, аввалроқ қишлоққа Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчилари келган.

Янгиликлар