Мактабларда 100 мбит/с тезликкача бўлган интернет тармоғи улаб берилиши маълум қилинди

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистонда барча мактаблар махсус «Eduсation» тарифига ўтказилаётганини маълум қилди.


Хабарга кўра, тариф бўйича қуввати 500 ўқувчи ўрнидан кам бўлган мактаблар учун интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 мбит/с, 501 дан 1000 гача – 40 мбит/с, 1000 ва ундан юқори ўқувчи ўринли ёки информатика хамда ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар 100 мбит/с тезликдаги интернет тармоғига уланиши кўзда тутилган. «Tas-IX» тармоқларига уланиш тезлиги барча «Eduсation» тарифларида 100 мбит/с ташкил этади.

Таъкидланишича, янги тариф ёрдамида электрон таълим ресусрлари (kitob.uz, edumarket.uz, edukids, kundalik.com тизими ва бошқалар)да ишлаш, очиқ онлайн курсларидан фойдаланиш, қўшимча таълим олиш учун YouTube ва бошқа ташқи платформалардан фойдаланиш мумкин.

«Ҳозирда 5 мингга яқин умумтаълим мактаблари «Education» тариф режасига уланган. Кенг поласали Интернет тармоғига уланиш имконияти бўлган қолган мактабларни ҳам ушбу тарифга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Маълумотга кўра, бугунги кунгача барча мактаблар Ziyonet тарифидан фойдаланган бўлиб, ундаги тезлик ҳамда интернет ресурслари чегараланган эди.

Мавзуга доир:

Янгиликлар