Кегейли туманидаги мактаб таъмирида талон-тoрожлик аниқланди

Кегейли туманидаги умумий ўрта таълим мактабини жорий таъмирлашдаги талон-тoрожлик фош этилди. Бу ҳақда Tez News’га Бош прокуратура хабар берди.

Фото: TheMag.uz

Хабарга кўра, Кегейли тумандаги умумтаълим мактаби биносида «Н.» МЧЖ томонидан амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилмаган бўлсада, туман халқ таълими бўлими томонидан 104,8 млн сўм бюджет маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, ушбу маблағлар растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми, 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Қорақалпоғистонда 2 та мактаб биносини таъмирлашда ярим миллиард сўмга яқин маблағ ўғирлангани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: