Қорақалпоғистонда 2 та мактаб биносини таъмирлашда ярим миллиард сумга яқин маблағлар ўғирлангани маълум бўлди

Республиканинг Чимбой туманида 2 та умумий ўрта таълим мактаб биносини таъмирлашдаги талон-торожликлар маълум қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура Tez News’га хабар берди.

Фото: kkedu.uz

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чимбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, тумандаги умумий ўрта таълим мактаб биноларини жорий таъмирлашда «Р» ва «N» МЧЖлар томонидан амалда бажарилмаган қурилиш ишларини ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилган. Иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали 36-мактаб бўйича 290,9 млн сўм ва 44-мактаб бўйича 161,6 млн сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги, туман халқ таълими бўлими томонидан эса ушбу жамиятлар ҳисоб рақамига пуллар тўлиқ ўтказиб берилганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми 209-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар