Озарбайжон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Олий мартабали меҳмонларни давлат раҳбари ва рафиқаси кутиб олдилар

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида 23 август куни давлат ташрифи билан мамлакатга келди.

«Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олдилар.

Икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказадилар.

Саммит давомида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш ҳамда қатор иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.

Ўзбекистон