Россиялик блогер Лебедев танқид ва ташқи кўринишга бўлган муносабати ҳақида гапириб берди

Таниқли блогер ҳамда дизайнер салбий танқидлар ва олдинга интилиш иштиёқи тўғрисидаги фикрлари билан бўлишди

Маълумки, интернет тармоғида россиялик блогер ва дизайнер Артемий Лебедевнинг ташқи кўриниши тез-тез муҳокама қилиниб, фойдаланувчилар томонидан танқидга учрайди.

У Сергей Бойцовга берган «Небесные разговоры» («Осмондаги суҳбатлар») интервьюсида ушбу мавзуга тўхталиб, салбий фикрларга бўлган муносабати билан ўртоқлашди.

Лебедевнинг сўзларига кўра, салбий изоҳлар аудиториянинг қизиқишидан далолат бериши мумкин.

Изоҳларни ижобий ёки салбийлигидан қатъи назар аҳамиятига қараб баҳолаш керак: кимнингдир бефарқ қолмаганининг ўзи — энг катта ютуқдир, — деди дизайнер.

Олдинга интилиш иштиёқи ҳақида гапирар экан, Лебедев замонавий тиббиёт ишланмалари мавзусига ҳам тўхталиб ўтди.

Тушкунликка тушиш — оғир гуноҳ эканини биламиз. Менимча, дунёни олдинга бошлаётган, инновациялар ва янги очилишлар билан шуғулланаётган одамлар даврасида бўлиш жуда муҳим. Бошида семаглутид бор эди, кейин дунё бир жойда тўхтаб қолмади ва янада илгарилади — «Тирзетта» препарати кўринишида пайдо бўлган тирзепатид юзага келди. Бу бизга кейинги инновациялар бўлишига ва янада олдинга ҳаракат қилишимизга умид бағишлайди. Мен «Тирзетта» истеъмолчиси сифатида жуда мамнунман, чунки бу менга ўзимга маъқул бўлган жисмоний шаклни сақлаб қолишга ёрдам беради, — деди Лебедев.

Шунингдек, у интервьюда танқидларга эътибор бермасликка ва уларга ортиқча аҳамият қаратмасликка ҳаракат қилишини билдирди.

Лебедев танқид, ташқи кўриниш ва жисмоний шаклни сақлаш ҳақида Сергей Бойцовга берган интервьюсида батафсил сўзлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, Артемий Лебедев — россиялик дизайнер, блогер ва тадбиркор, «Студия Артемия Лебедева» асосчиси. У дизайн соҳасидаги ишлари ва фаол жамоатчилик фаолияти билан танилган.

Жаҳон