Ўзбекистон Солиқ қўмитаси кешбэк ваъда қилувчи ўнлаб фейк Telegram-каналлар ҳақида огоҳлантирди

Фуқаролардан норасмий каналларга кирмаслик, уларга обуна бўлмаслик ва уларни бошқаларга тарқатмаслик сўралди

Ўзбекистонда Telegram мессенжерида Солиқ қўмитаси номидан ташкил этилган ва киберфирибгарлар томонидан бошқарилаётган 50 га яқин ёпиқ ва очиқ гуруҳлар, каналлар ҳамда ботлар аниқланди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

Ушбу ресурслар орқали фирибгарлар:

• кечбек чекларини сотишга уриниш;

• пул эвазига ижара шартномаларини расмийлаштиришга ундаш;

• «кешбек орқали пул ишлаб олинг» реферал акциялари;

• Солиқ қўмитаси номидан турли хилдаги хабарларни тарқатиш;

• Солиқ қўмитаси номидан хавфли иловаларни тарқатиш каби ҳаракатлар билан шуғулланиб келмоқда.

Жумладан, қуйидаги ресурслар аниқланган:

• soliquz_chek_keshbek

• SoliqUz_keshbeklar

• Soliqmobilxizmati

• SoliqUzbDavlat_bot

• keshbek_soliqbot

Аниқланган ҳолатлар юзасидан киберхавфсизлик хизмати мессенжернинг техник қўллаб-қувватлаш хизматига расмий мурожаат юборилгани билдирилди.

Фуқаролардан норасмий каналларга кирмаслик, уларга обуна бўлмаслик ва уларни бошқаларга тарқатмаслик сўралди.

Ўзбекистон