Андижонда қарийб 2 кг «гашиш» моддаси аниқланди

Гиёҳвандлик моддалари дала майдонидаги хуфий жойга қолдириб кетилган бўлган

Андижон вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.

Хусусан, ўтказилган тезкор тадбир давомида 1993 й.т. маҳаллий фуқаро муқаддам наркокуръерлар томонидан дала майдонидаги хуфий жойга қолдириб кетилган 1 кг 986 гр «гашиш» моддасини ўзининг қариндоши орқали қабул қилиб олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Ўзбекистон