Саида Мирзиёева Бухорога ташриф буюриб, май ойидаги топшириқлар ижросини кўздан кечирди

Ҳудудда сувни тежаш, туризмни ривожлантириш ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева май ойидаги муҳокамалардан сўнг амалга оширилган ишлар натижаларини баҳолаш учун яна Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Қайд этилишича, «Жўйзар» каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилди яна 10 километрида жараён давом этмоқда. Натижада, бу йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконини беради.

Шу ернинг ўзида балиқчилик хўжалиги ҳам ишга туширилди. «Шайхонча» маҳалласида 240 ўринли замонавий боғча барпо этилди.

Шунингдек, туризм соҳасидаги янги лойиҳалар — «Афшона» мажмуаси, этно-уйлар, «Жўйи Мулиён» каналини тиклаш, янги аэропорт яқинидаги меҳмонхоналар ва кластер масалалари муҳокама қилинди.

Асосий мақсад йилига 10 миллион сайёҳни жалб қилиб, Бухорони шунчаки транзит ҳудуд эмас, балки тўлақонли саёҳат масканига айлантириш эканлиги таъкидланди.

Ташриф якунида Бухорои шарифнинг «Етти пир» қадамжоларини зиёрат қилинди.

Ўзбекистон